
Ҳиндистоннинг йирик автомобил қисмлари ишлаб чиқарувчиси Sona Comstar эгаси Сунжай Капурнинг кутилмаган ўлими оилавий мерос бўйича кучли тортишувларни юзага келтирди. Унинг онаси Рани Капур ўғлининг ўлимини шубҳали деб ҳисоблаб, компания бошқарувида ўз позициясини ҳимоя қилмоқда.
Рани Капур компаниянинг 2015-йилдаги васиятномасига кўра, мероснинг ягона эгаси эканини таъкидлайди, аммо Sona Comstar буни инкор қилиб, ўтган йиллардан бери унинг компанияда роли йўқлигини маълум қилди. Компания бошқаруви эса қонуний асосда иш олиб борилаётганини билдиради.
Ҳиндистонда рўйхатга олинган компанияларнинг 90 фоиздан ортиғи оилалар назоратида, бироқ фақат 63 фоизида расмий ворислик режаси мавжуд. Бу эса кўплаб оилаларда мерос ва бошқарувда низолар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бундай низолар компания қийматига салбий таъсир қилади.
Мутахассислар оилалар бизнесида аниқ ворислик режалари тузиш, келажак авлодни тайёрлаш ва бошқарувни самарали тақсимлаш муҳимлигини таъкидлайди. Бу омиллар бизнеснинг узоқ муддат барқарорлигини таъминлашда асосий аҳамиятга эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар