Россиянинг машҳур рэп ижрочиси Тимати яна бир бор оталик шарафига муяссар бўлди. Унинг умр йўлдоши Валентина Иванова 2 август куни қизалоқ дунёга келтирди. Чақалоққа Эмма деб исм қўйилди.
Рэппер ижтимоий тармоқда шод-хуррам янгиликни мухлислари билан баҳам кўриб, “02.08.2025 – Юнусова Эмма Тимуровна” деб ёзиб қолдирди.
Тиматининг онаси Симона Юнусова ҳам оила аъзоларини қутлаб, қуйидаги фикрларни билдирди:
"Оиламиз яна кенгайди. Алис ва Ратмирнинг синглиси туғилди, мен эса учинчи бор буви бўлдим. Бу ёдда қоларли ҳис-туйғулар учун яна бир бор миннатдорман!"
Қизиқ томони шундаки, Тимати қизалоқ билан илк учрашувига одатдагидан фарқли равишда келди — у масхарабозлик руҳида Гринч қиёфасида ва қўлида Birkin сумкаси билан янги туғилган қизини кўришга келди.
Маълумот ўрнида, Тимати ва Валентина 2021 йилдан бери муносабатда. 2022 йил баҳорида улар биринчи марта жамоатчилик олдида бирга намоён бўлган эди. Шундан сўнг жуфтлик ўз муносабатларини ошкора давом эттириб, ижтимоий тармоқларда биргаликдаги суратларини мунтазам эълон қилиб келмоқда.
Журналистлар орасида жуфтлик фарзанд кутмоқда, деган миш-мишлар 2025 йил март ойи охирида пайдо бўлган. Май ойига келиб, Тимати ва Валентина бу хабарни расман тасдиқлади.
Манба: Peopletalk
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!