
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналига Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Zakovat Asian Cup II беллашувларига бағишланган роликни жойлади.
“Кеча кечқурун Бишкек кўчалари саҳнага айланди. Ўзбек ва қирғиз санъаткорлари кўчаларни тўлдириб, миллий куйларни ижро этишди. Одамлар тўхтаб видеога олди, санъаткорларга қарсак чалди, рақсга тушди — ҳақиқий байрам бўлди! Самимий қабул учун ташаккур!”, деб ёзди у.
20 август куни ўтказиладиган Zakovat Asian Cup II мусобақасида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик билимдонлар ўзаро куч синашадилар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.