Голливуд юлдузи Уилл Смит суръатини пасайтирмай, янги улкан лойиҳаларга тайёргарлик кўрмоқда. Курсив.медиа хабар беришича, унинг Wестброок компанияси Парамоунт билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. Ушбу шартнома доирасида киностудия актёрнинг келажакдаги фильмларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди.
Ҳозирда икки фильмнинг суратга олиш ишлари бошланган. Уларнинг биринчиси – ёзувчи Чак Хоганнинг "The Devils in Exile" романи асосида суратга олинаётган "Сугар Бандитс" филми. Бош қаҳрамон – собиқ махсус кучлар аскари бўлиб, у жамоа тузиб, Бостон кўчаларини гиёҳванд моддалар савдогарларидан тозалаб, тартиб ўрнатишга қарор қилади.
Иккинчи фильм ҳозирча "Rabbit Hole" деб номланмоқда. Сюжет тафсилотлари сир тутилмоқда, аммо сценарий муаллифи Дени Вилнев "Дюна" фильмининг иккала қисми ҳаммуаллифи Жон Спейтс эканлиги қизиқиш уйғотмоқда.
Бундан ташқари, Wестброок Голливуддаги Парамоунт студияси ҳудудида ўз офисига эга бўлади. Бу алоқани осонлаштиради ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишни тезлаштиради.
Уилл Смит яна ишга киришди ва бу сафар у ҳақиқатан ҳам кенг кўламли ҳикояларни мўлжалга олганга ўхшайди. Сиз уни янги қиёфада кўришга тайёрмисиз?
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!