Marvel оламидаги қаҳрамон сифатида танилган голливудлик актёр Том Холланд ўзига қўйилган ташхислар ҳақида очиқ гапирди. Унинг сўзларига кўра, унда диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми (DEHB) ҳамда дислексия бор.
“Менда DEHB ва дислексия мавжуд. Баъзан кимдир менга бўш қоғоз берганда, бу мен учун жуда қўрқинчли бўлиб туюлади. Ҳар доим ҳам образ устида ишлаш осон кечмайди”, — деди актёр Entertainment Weekly нашрига.
Шунга қарамай, у бундай қийинчиликлар касбий фаолиятига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлади:
“Ёш ёки катта бўлишингиздан қатъи назар, сизга ижодий фикрлашга, изланишга ва янгилик яратишга мажбур қиладиган ҳар қандай жиҳат — бу ижобий нарса. Менимча, бундай жараён қанчалик кўп бўлса, шунчалик яхшироқ”, — дея қўшимча қилди у.
Холланд дислексия ҳақида илк бор болалигида билган. “Мендаги дислексия асосан имло билан боғлиқ муаммо”, — деган эди у 2023 йил июл ойида “On Purpose” подкастида. Бироқ, ота-онаси қўллаб-қувватлаши туфайли актёр бу қийинчиликларни енгиб ўтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!