Walt Disney, Universal ва Warner Bros. Discovery компаниялари Хитойнинг MiniMax сунъий интеллект корпорациясига қарши судга мурожаат қилди. Суд ҳужжатларига кўра, Голливуд гигантлари Hailuo AI хизматини машҳур фильм ва қаҳрамонлар тасвирларини ўз маҳсулотларини реклама қилишда ноқонуний ишлатишда айбламоқда, деб ёзмоқда Pravilamag.
Hailuo AI фойдаланувчилари “Юлдузлар жанги” фильмидаги Дарт Вейдер, “Despicable Me”даги минионлар ва “Wonder Woman” каби қаҳрамонлар билан видео ва тасвирлар яратишга муваффақ бўлган. Бу жараён “Голливуд чўнтагингизда” шиори остида реклама ва нашрлар билан тарғиб қилинган.
Ҳозирча Hailuo AI вакиллари даъвога жавоб бермаган. Шу сабабли, кинокомпаниялар хизматнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилмасдан ишлашини тўхтатиш бўйича суддан буйруқ чиқарилишини талаб қилмоқда.
Компаниялар баёнотида шундай дейилади: “Масъулиятли сунъий инновациялар муҳим ва MiniMax'га қарши суд жараёни муаллифлик ҳуқуқи қонунларини бузганларни қаерда бўлишидан қатъи назар жавобгарликка тортиш мажбуриятимизни яна бир бор кўрсатади.”
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!