Олмаотада, шаҳар аэропортида актёр ва жанг санъати устаси Жеки Чанни кўришди. Интернет фойдаланувчилари санъаткорнинг суратлари ва видеоларини фаол равишда тарқатмоқда, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Маҳаллий манбаларга кўра, актёр Салем Entertainment медиа компанияси вакиллари томонидан кутиб олинган. Кейинроқ киношунос Карим Қодирбоев Инстаграмда Жеки Чан Олмаотага келганини тасдиқлади ва қўшимча маълумот беришга ваъда берди.
Жеки Чан (асл исми Чен Ганшенг) 1954 йил 7 апрелда Гонконгда туғилган. У ўзининг акробатик трюклари ва жанг санъатининг комедия услуби билан танилган, "Маст уста," "Полиция ҳикояси," "Тиғиз вақт" ва бошқа Голливуд хитларида роль ўйнаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар