date

Юлдуз Усмонованинг “ўғли” ва “ўгай қизи” тасодифан учрашиб қолди (видео)

Юлдуз Усмонованинг “ўғли” ва “ўгай қизи” тасодифан учрашиб қолди (видео)

Самарқанддан қайтиб келаётган хонанда Нилуфар Усмонова тасодифан ёқилғи қуйиш шохобчасида бастакор ва хонанда Малик билан учрашиб қолганини видео орқали мухлисларга маълум қилди. У кулгули тарзда видеога “Ўгай қизи — мен, айамнинг ўғли — Малик” деб ёзган.

Нилуфар Усмонованинг айтишича, улар ҳар куни интернет орқали бир неча марта мулоқот қилишади, аммо бу сафар кутилмаганда кўчада дуч келишган. Видеода хонанда табассуми билан “Янгиликлар борми?” деган саволга жавоб берар экан, шундай деди:
“Сизлар учун жуда яхши янгилигимиз бор! Яқин кунларда янги қўшиғимиз тайёр бўлади. Куйи Маликники — ҳақиқий шедевр!”

Бошига капюшон кийган Малик эса Нилуфарнинг “Айтаверамизми номини?” деган саволига ҳазил билан “Кейинроқ” дея жавоб берди.

Кадрларда икки ижодкорнинг самимий мулоқоти, дўстона муносабати ва ижодга бўлган муҳаббати ёрқин акс этган. Мухлислар эса уларнинг бу тасодифий учрашувини ижодий дўстликнинг яна бир гувоҳи сифатида қабул қилишди.

Кўпчилик фикрига кўра, Нилуфар Усмонова ва Маликнинг бу янги лойиҳаси яқин орада мусиқа оламини ларзага солиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг “ўғли” ва “ўгай қизи” тасодифан учрашиб қолди (видео)