
Чарлз, Оливер ва Мабел қайтмоқда – лекин бу сафар Ню-Ёрк шаҳрига эмас. Ҳулу машҳур "Бинода фақат қотиллик" сериали Лондонда суратга олинадиган олтинчи мавсум учун қайтишини расман тасдиқлади.
Бешинчи мавсум финалида мухлислар Стив Мартин, Мартин Шорт ва Селена Гомез ўйнаган детектив учлиги Arconia дарвозабони Лестернинг мураккаб қотиллигини очиб беришини кўришди. Тергов якунланган бўлса-да, қаҳрамонлар ҳали ҳам баъзи жавобсиз саволларга эга. Янги мавсум янги фитна ва бутунлай бошқача манзарани ваъда қилади.
"Хўш, афтидан, бизнинг оиламиз Лондонга кетаётганга ўхшайди", деб ёзди Селена Гомез тақиқланган ижтимоий тармоқ аккаунтида мухлисларга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдириб. "Мен жамоамиз ва мухлисларимизга олтинчи мавсумни суратга олишга имкон берганлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман! Сизга ҳар қандай қувонч бахш эта олганимиздан жуда миннатдормиз."
Шоурайнер Жон Ҳоффманнинг сўзларига кўра, олтинчи мавсум сериал учун янги босқич бўлади:
«Лондон — Нью-Йоркнинг иккинчи шаҳридек. Биз ўз ҳикояларимизни олиб, уларни янги маданият муҳитига жойлаймиз ва учлигимиз ўзини бегона сувдаги балиқдек ҳис қилади».
Яратувчилар сериалнинг ўзига хос ҳазил услуби ва “cozy crime” муҳитини сақлаб қолишларини, шу билан бирга британияча жозиба ва янги қаҳрамонларни қўшишларини ваъда қилишган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!