20:34 / 19.04.2015
5 243

Жереми Кларксон мустақил равишда янги телешоу ташкил қилмоқчи

Жереми Кларксон мустақил равишда янги телешоу ташкил қилмоқчи
Эндиликда автомобиллар ҳақидаги Top Gear телешоусининг собиқ бошловчиси ҳисобланадиган журналист Жереми Кларксон янги телелойиҳа устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Би-би-си хабар берган, деб ёзади Kun.uz.

Лекин у янги шоуда ўзининг собиқ ёрдамчилари Жеймс Мэ ва Ричард Хаммонднинг иштироки ҳақида ҳеч нарса демаган.

Унинг айтишича, бу лойиҳага миллионлаб мухлисларининг илтимосларини инобатга олган ҳолда қўл урмоқда. Ундан янги шоуда ишлаши сўралган илтимоснома миллиондан ортиқ мухлис имзосини тўплаган.

Бироз олдинроқ, Кларксон “Би-би-cи” корпорациясининг бошқа шоуларида қатнашмаслиги маълум қилинганди.

Хабарларга кўра, Кларксон 24 апрель куни Have I Got News For You комедик дастурида чиқиш қилади ва бу унинг 8 март куни Top Gear бошловчилигидан ҳайдалганидан бери илк чиқиши бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Жереми Кларксон мустақил равишда янги телешоу ташкил қилмоқчи