Тейлор Свифт мусиқа тарихида янги рекорд ўрнатди

Тейлор Свифт 253,4 миллион ЭАС кўрсаткичи билан мусиқа саноати тарихидаги энг муваффақиятли ва тижорий жиҳатдан фойдали ижодкор деб топилди. У Мадоннани 0,1 миллион, яни 351 минг албом фарқи билан ортда қолдириб, жаҳон тарихидаги энг кўп сотилган бешинчи ижодкорга айланди. Свифтнинг “Те Эрас Тоур” гастрол турнеси 2023–2024-йиллардаги 149 та консерт орқали 2 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди, Форбес эса унинг бойлигини 1,6 миллиард долларга баҳолади.
Дунёга машҳур америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт мусиқа саноати тарихида энг муваффақиятли ва тижорий жиҳатдан фойдали ижодкор сифатида тан олинди. Бу ҳақда ChartMasters глобал рейтинги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Свифтнинг умумий кўрсаткичи 253,4 миллион EAS (Equivalent Album Sales)га етди. Шу тариқа у поп қироличаси Мадоннани 0,1 миллион, яъни 351 минг альбом фарқи билан ортда қолдирди.
Ҳозирда Тейлор Свифт жаҳон тарихидаги бешинчи энг кўп сотилган ижодкор бўлиб, унинг олдида фақат The Beatles, Майкл Жексон, Элвис Пресли ва Queen турибди.
Свифт бу билан чекланиб қолмади — у 2022 йилда Billboard Hot 100 чартларининг биринчи ўнталигини тўлиқ эгаллаган ягона ижодкорга айланганди. Шунингдек, охирги ўн йилда у винил пластинкалар сотувида ҳам етакчиликни сақлаб келмоқда.
Унинг машҳур гастрол турнеси “The Eras Tour” ҳам тарихга кирди — у 2023–2024 йиллардаги 149 та концерти орқали 2 миллиард доллардан ортиқ даромад топди.
Шунингдек, Forbes маълумотига кўра, Свифтнинг бойлиги 1,6 миллиард долларга етган — бу уни Рианнадан кейин эмас, балки ундан олдин туришига сабаб бўлди.
Тейлор Свифт нафақат мусиқада, балки бутун шоу-бизнесда замонавий даврнинг энг таъсирли аёли сифатида баҳоланмоқда.






























Изоҳлар 0
…