Голливуд актрисаси Кристен Стюарт ўзининг «Кетдик, сузамиз» фильмида машиналаштирилган ўқитишнинг қўлланилиши ҳақида илмий иш ёзди, деб ёзади «Дарё» нашри. Илмий иш премьера куни — 19 январда arXiv онлайн-архивида пайдо бўлди, у ерда мақолалар илмий тақриз қилиниш жараёнидан ўтмайди.
Adobe муҳандиси Бхаутик Йоши ва продюсер Дэвид Шапиро ҳаммуаллифлигида ёзилган мақола «‘Кетдик, сузамиз’ фильмида импрессионистик картиналарни нейрон тармоқлар асосида услубни ўзгартиришдан фойдаланиб, жонлантириш» деб номланган.
Мақолада картинани яратиш жараёнида суратга олинган кадрларни импрессионист рассомларнинг картиналарига ўхшатиш учун муаллифлар қандай қилиб машиналаштирилган ўқитишдан фойдалангани тавсифлаб берилган.
«Кетдик, сузамиз» қисқа метражли картинаси Стюарт сценарийнавислик ва режиссёрлик қилган илк фильм бўлди. Фильм премьераси «Сандэнс» фестивалида бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди