date

Доҳадаги кино фестивали ижод ва жасорат майдонига айланди

Доҳадаги кино фестивали ижод ва жасорат майдонига айланди

Дохада ўтаётган нуфузли кино фестивали бугунги кунда мустақил режиссёрлар, янги авлод киноижодкорлари ва муаллифлик йўналишида ишлаётган санъаткорлар учун энг муҳим саҳна сифатида қадрланмоқда. Бу майдонда ҳар бир ижодкор ўз бадиий қарашини, фалсафий позициясини ва жамиятга айтадиган фикрини очиқ ифода қилиш имконига эга бўлади. Фестиваль нафақат тайёр асарларни намойиш қилиш, балки янги истеъдодлар кашф этиш, ғоялар устида мулоқот қилиш ва кинематографиянинг глобал трендларини муҳокама этиш учун ҳам муҳим муҳит яратади.

Бу йилги дастурда ўнлаб мамлакатлардан фильмлар жамланган. Турли маданият ва минтақа вакиллари томонидан яратилган асарлар фестивални янада ранг-баранг қилди. Айниқса, ёш муаллифлар ва маҳаллий киноижодкорлар учун ажратилган махсус танловлар катта қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу бўлимлар орқали қатарлик ва минтақавий истеъдодлар ўзини кўрсатиш, халқаро экспертлар билан мулоқот қилиш ва келгусидаги лойиҳалар учун катта имконият топмоқда.

Саида Мирзиёева ҳам мазкур тадбир меҳмонлари қаторида бўлиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, замонавий кино — шунчаки санъат эмас, балки жамиятдаги кайфият, ижтимоий муаммолар, қарама-қаршиликлар ва истиқболдаги ўзгаришларни кўрсатиб берадиган кучли воситадир.

«Қатар пойтахтидаги маданий марказларда ўтаётган фестивалга ташриф буюриш мен учун жуда қизиқарли тажриба бўлди. Замонавий кино бу — бугунги куннинг ҳисси, изланиши ва жамиятни ўйлантираётган мавзуларни англашнинг энг кучли усули», — дея ёзди Саида Мирзиёева.

Фестиваль жамиятни ўйлантирган мавзуларни кинороликлар орқали муҳокама қилиш, янги ижодкорларни рағбатлантириш ва муаллифлик киноси нуфузини янада оширишда муҳим воқеа сифатида қайд этилмоқда.

Тадбир яна бир бор кино — фикр, ҳис ва ижтимоий мулоқот хизматида турган катта майдон эканини намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Доҳадаги кино фестивали ижод ва жасорат майдонига айланди