date

Ренуарнинг аввал номаълум бўлган сурати кимошди савдосида 1,8 млн еврога сотилди

Ренуарнинг аввал номаълум бўлган сурати кимошди савдосида 1,8 млн еврога сотилди

Пер Огюст Ренуарнинг рассомнинг ўғли Жан ва унинг энагаси тасвирланган илгари номаълум бўлган картинаси Париждаги Drouot аукционида 1,8 млн еврога сотилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Мойбўёқда ишланган "Бола ва унинг ўйинчоқлари - Габриэл ва рассомнинг ўғли Жан" полотноси илгари ҳеч қачон кўргазмага қўйилмаган ва сотилмаган. Расм Жаннинг чўқинтирган онаси Жанна Бодога тегишли бўлиб, у ҳам Ренуарнинг дўсти ва шогирди эди.

Санъатшунос Паскал Перреннинг таъкидлашича, Ренуарнинг полотноси реставрация қилинмаган ва "фавқулодда ҳолатда."

1894 йилда туғилган Жан Ренуар режиссёр бўлди ва 1975 йилда "Алоҳида ютуқлар" учун "Оскар" мукофотига сазовор бўлди. Унинг асарлари орасида Биринчи жаҳон уруши пайтида немис асирлигидан қочишга уринган икки француз ҳарбий асири тарихига бағишланган "Буюк иллюзия" картинаси бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Ренуарнинг аввал номаълум бўлган сурати кимошди савдосида 1,8 млн еврога сотилди