date

Роллинг Стоне журнали 2025 йилда энг яхши фильмлар рейтингини тузди

Роллинг Стоне журнали 2025 йилда энг яхши фильмлар рейтингини тузди

Роллинг Стоне журнали 2025 йилги энг яхши фильмлар рейтингини эълон қилди. Биринчи ўринни „Жанг ортидан жанг“ драмаси эгаллади. Фильмда Леонардо Ди Каприо, Шон Пенн, Чейз Инфинити, Бенисио дел Торо ва Тейяна Тейлор каби машҳур актёрлар бош ролларни ижро этади. Фильмда кучли драмалар, ҳиссиётлар ва жанг саҳналари мукаммал тарзда тасвирланган.

Иккинчи ўринда „Ҳемнет“ фильми жойлашди. Фильмда Уилям Шекспирнинг ўғлидан ажралиб қолиши ва унинг ҳаётидаги фожиали воқеалар тасвирланган. Фильм сценарийси Мегги ЎФарреллнинг романи асосида ёзилган ва Пол Мескал ҳамда Жесси Бакли асосий ролларни ижро этади.

Етакчи учликни „Қора жомадон — иккиёқлама ўйин“ детективи якунлади. Стивен Содерберг томонидан суратга олинган фильмда бош ролларда Кейт Бланшетт ва Майкл Фассбендер бор. Эр-хотин жосуслар образи фильмнинг асосий марказида жойлашган.

Энг яхши фильмлар ўнталигига «Поездларнинг тушлари», «Янги тўлқин», «Оддий тасодиф», «Инкор этиш услуби», «Мени кечир», «Қойилмақом Марти» ва «Сентиментал қадрият» фильмлари кирди.

Иккинчи ўнликда эса «Питер Ҳужар куни», «Эддингтон», «Универсал тил», «Ҳаммага бахт», «Оруэлл: 2+2=5», «Қандай қилиб қирғовулга айланиш мумкин», «Финикия схемаси», «Романтиклар авлоди», «Франкенштейн» ва «Қуроллар» фильмлари жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Роллинг Стоне журнали 2025 йилда энг яхши фильмлар рейтингини тузди