
29-ноябрь куни Жаҳонгир Отажоновнинг янги “Мода” қўшиғи ва унга ишланган клипи YouTube платформасида эълон қилинди.Ушбу клип бир қанча ижобий фикрларга сабаб бўлди ва томошабинлар томонидан кенг муҳокама қилинди. Клипда бир қатор санъат ва кинематографиянинг ноанъанавий услубларига ишора қилиниши билан томошабинларни ўзига жалб қилмоқда.
Клипни Сардор Фахриддинов режиссёрлик қилган, у аввал ҳам Жаҳонгир Отажонов билан ишланган, юқори даражадаги видео-ижод намуналарини яратган. Аввалги ишларда ҳам кинематографик ишоралар мавжуд бўлган бўлса, бу сафар улар янада сирли ва замонавий эстетикага эга бўлди. Клипнинг бошланишида "Франкенштейн" романи ва персонажига ишора қилиш орқали одамларнинг модага бўлган қизиқишини танқид қилинади. "Франкенштейн" персонажи — Мери Шелининг асаридаги даҳшатли махлуқ, унинг ўзи ҳам ўзлигини йўқотган инсонни акс эттиради.
Клипда замонавий тенденциялар ҳам танқид остига олинади, айниқса, Афродита ҳайкали орқали гўзаллик ва севги ҳақидаги қадимги тушунчалар тасвирланади. Бу эса, ўз навбатида, антика санъати ва юнон мифологиясига ишора қилади.
Клипда яна "red flag" тенденциясига ишора қилиб, зомби апокалипсиси бошланади ва Жаҳонгир Отажоновни қувишаётган қизлар томонидан қизил байроқ кўрсатилади. Бу эса, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетган “red flag” маъносини таъкидлайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.