date

Marvel юлдузларининг рекорд даромадлари ошкор этилди

Marvel юлдузларининг рекорд даромадлари ошкор этилди

Marvel фильмларида иштирок этган машҳур актёрлар орасида ким энг катта гонорар қўлга киритгани кўп йиллардан бери мухлислар учун қизиқ мавзулардан бири бўлиб келади. Франшизадаги роллар маълум вақт оралиғида алмашиб туришига қарамай, Just Jared нашриёти энг кўп даромад орттирган юлдузларни аниқлаб, топ-10 талик рўйхатни шакллантирди.

Рўйхатга кўра, учинчи ўринни Вин Дизель эгаллади. У Грут образига овоз бергани учун жами 225 миллион доллар ишлаб топган. Кинематографияда кўп сўзли қаҳрамонлар эмас, балки харизматик қиёфалар ҳам улкан даромад келтириши мумкинлигининг ёрқин мисоли шу бўлса керак.

Иккинчи поғонада эса кишиларга яхши таниш — Қасоскорлар ташкилотчиси Ник Фьюри ролини жонлантирган Сэмюэл Л. Жексон жойлашди. У Marvel оламидаги иштироки орқали 250 миллион доллар даромад қилган ва бу кўрсаткич уни франшизанинг энг барқарор ва талабгир актёрларидан бирига айлантирган.

Энг муҳим ва эътиборни тортувчи ўрин, албатта, биринчи поғона. Уни эса ҳеч ким эмас, балки даҳо, миллиардер ва хайрия ишларида фаол Роберт Дауни эгаллади. Унинг умумий даромади 300 миллион долларга етган. Marvel’нинг Темир Одами нафақат экранларда, балки молиявий рўйхатларда ҳам ўз нуфузини сақлаб келаётганини кўриш қийин эмас.

Топ-10ликка шунингдек қуйидаги юлдузлар ҳам кирган:

— Гвинет Пелтроу — 200 миллион доллар;

— Скарлетт Йоханссон — 165 миллион доллар;

— Крис Хемсворт — 130 миллион доллар;

— Бредли Купер — 120 миллион доллар;

— Крис Эванс — 110 миллион доллар;

— Крис Пратт — 100 миллион доллар;

— Жереми Реннер — 80 миллион доллар.

Бу рўйхат шуни кўрсатадики, Marvel киноманбаи актёрлар учун нафақат оммабоплик, балки улкан молиявий имкониятлар эшигини ҳам очади. Мухлислар эса ҳар бир янги фильм билан бу юлдузларнинг қиёфаси ортида қандай меҳнат ва қандай катта қиймат ётганини яна бир бор ҳис этиш имконига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Marvel юлдузларининг рекорд даромадлари ошкор этилди