22:45 / 08.02.2017
19 303

Жуфтлик яна «Асал ойи»да

Жуфтлик яна «Асал ойи»да

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов узоқ танаффусдан сўнг янги романтик кинокомедия устида иш бошлади. «Асал ойи» деб номланган янги романтик кинокомедияда бош ролларни айнан актёр ва режиссёр Азамат Ахроров ҳамда актриса ва дизайнер Шахзода Муҳаммедовалар ижро қилишмоқда.

Бош ролларга актёр ва актрисаларни танлаш борасида продюсерлар узоқ тортишувлардан сўнг Азамат Ахроров ҳамда Шахзода Муҳаммедовалар жуфтлигини танлашди.

Фильмнинг асосий воқеалари яъни асосан чет элда суратга олиниши режалаштирилган бўлиб, моддий харажатларни учта катта продюсерлар ўз бўйнига олганлиги ҳам фильмнинг нечоғлик катта кино картинка эканлигидан далолат беради. Наҳотки фильмнинг бюджети шу даражада катта бўлса?

Шахзода Муҳаммедова фильмдаги бош қаҳрамон қиз учун 22 хил либосдан ташкил топган либослар дизайни ва уларни тикиб, тайёрлаш билан бандлиги ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Фильмда Матёқуб Матчонов, Раъно Ярашева, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Дилшод Мирзамуратов сингари актёрлар жамоаси иштирок этади.

Бизнингча кастинг жараёни ва актёр, актрисларни саралаш ҳали ҳам давом этмоқда.

«Асал ойи» фильмининг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жуфтлик яна «Асал ойи»да