
Қўшиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев вафот этди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Постга ёзилган изоҳлардан маълум бўлишича, қўшиқчи Ҳиндистонга даволаниш учун жўнаб кетган ва ўша ерда оламдан ўтган.
Фурқат Мирзаевнинг дафн маросими 11 февраль, шанба куни бўлиб ўтади.
Самарқандлик санъаткор «Қўшни қиз», «Лалалалайчи келди» қўшиқлари билан танилган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор, таниқли сухандон, журналист, «MY5» телеканалидаги «Дийдор ширин» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февраль, чоршанба куни 68 ёшида оламдан ўтгани хабар берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар