23:33 / 09.02.2017
11 757

София Ротарунинг 15 ёшли набираси мода оламини забт этмоқда

София Ротарунинг 15 ёшли набираси мода оламини забт этмоқда

Таниқли қўшиқчи София Ротарунинг 15 ёшли набираси София Евдокименко мода оламига далил одимлар билан кириб келмоқда. Қизалоқ Украинанинг Elle журнали юзига айланишга улгурди.

Шунингдек, Anna K ва Poustovit брендларининг асосий модели ҳам айнан у. Шу кунларда кичик София Mercedes-Benz Kiev версияси бўйича йилнинг энг яхши модели мукофоти - Fashion Prize га лойиқ кўрилди, деб ёзмоқда Vodiymedia.uz.

Унинг бу борадаги иқтидорини юзага чиқишида Карл Лагерфельднинг ҳиссаси катта. Айнан ушбу жаҳонга машҳур немис модельери ва суратчиси Софияни соҳага қизиқтирган ва руҳлантирган. "Бу жуда қизиқ бўлганди. Биз Карл билан ҳеч қачон учрашмаганмиз. Унга менинг суратимни Парижда бир танишим кўрсатган. Шундан кейин у менга самимий тилаклар билдириб, дастхат битган ҳолда “The little black jacket” номли китобини юборганди", - деб эсга олади София.

София етти ёшида подиумга кўтарилиб, Киевда Bonpoint болалар либосларини намойиш этади. Айнан шу бренд либосларининг рекламаси унга дастлабки, йирик маблағни олиб келади. "Бу пулларни ҳали ишлатгани йўқ. Яқинларимга ажойиб совға тайёрламоқиман. Бунинг учун тўплаган маблағларимни сарфлайман", - дейди ёш модель.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » София Ротарунинг 15 ёшли набираси мода оламини забт этмоқда