13:37 / 12.02.2017
9 723

MY5 телеканалида Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув намойиш этилади

MY5 телеканалида Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув намойиш этилади

MY5 телеканалида таниқли сухандон ва журналист Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув намойиш этилади. Бу ҳақда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

«Менинг юртим» канали ташаббуси билан Насиба Мақсудова хотирасига кўрсатув уюштирилди. Энг самимий, юракдаги сўзлар айтилди. Кимлар билиб-билмаган фазилату хислатлари очилди. Азиз мухлислар, «Менинг юртим» каналини кузатиб боринг. Улгурилса 12, бўлмаса 13 февраль куни оқшом кўрсатувлар дастурида намойиш этилади.

Муслимбек Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


Эслатиб ўтамиз, Насиба Мақсудова 8 февраль, чоршанба куни 68 ёшида юрак хуружидан вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » MY5 телеканалида Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув намойиш этилади