Ўзбек кино санъатининг ёрқин юлдузларидан бири Зарина Низомиддинова фаолияти матбуотда кўп муҳокама этилаётгани сир эмас. Зарина мухлислари кўплиги бўйича ҳамкасблари орасида олдинги ўринларда туради. Бундан ташқари у ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол. Шу боис унинг ҳар бир қадами-ю кийган либоси турли мунозараларга сабаб бўлиши одатий тусга кирган, деб ёзади Vodiymedia.uz.
Зарина Шоҳруҳхоннинг концертида саҳнага кийиб чиққан калта либоси борасида танқидга учрагани ва бундан хулоса чиқарган ҳолда иккинчи кунда уни узайтириб олганини айтиб ўтди. “Ҳар қандай танқидни тўғри қабул қиламан. Мухлисларимни ҳурмат қилганим учун ўзимни ўзгартирдим. Биз улар билан бормиз” – дейди акстриса.
“Эстарада соҳаси учун сарфлаган вақтимга ачинмайман. Қўшиқларим менинг учун эсдалик бўлиб қолди. Шоу-бизнесда муваффақиятсизликка учраганим йўқ. Фақат мухлислар мени кўпроқ актриса сифатида қабул қилишларини тушуниб етдим. Шу боис бор эътиборни шу соҳадаги фаолиятимга бағишлаганим маъқулроқ. Лекин сўнгги пайтларда савияли сценарийнинг йўқлиги туфайли кинода суратга тушмаяпман. Таклифлар бор. Лекин уларнинг бирортасидан қониқиш ҳосил қилолмайсан киши”, - дейди Зарина Низомиддинова ҳозиргина Жасур Ҳамроевнинг ижтимоий тармоқда уюштирган онлайн суҳбатда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди