21:53 / 18.02.2017
9 578

Жаҳонгир Отажонов «Хоразм йигити сифатида» Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар» таронасига жавоб қўшиғи тайёрлади

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 11—13 март кунлари «Туркистон» санъат саройида «Лола» деб номланган навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Хонанда ушбу концерт дастури олдидан Ёшлар ижод саройида матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Жаҳонгир Отажонов «Хоразм йигити сифатида» Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар» таронасига жавоб қўшиғи тайёрлади

Хонанда анжуман аввалида жонли ижрода қўшиқлар куйлаб берди. Матбуот анжуманидаги кутилмаган «кичик концерт»дан сўнг, Жаҳонгир Отажонов журналистларнинг барча саволларига жавоб берди. Хусусан, Жаҳонгир Отажонов бўлажак концертида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар» номли қўшиғига жавоб тарона куйлашини маълум қилди.

Юлдуз Усмоновани «Хоразмлик қизлар босиб кетди Тошкандини» деган қўшиғига бундан бир неча йил олдин жавоб тарона ёзган эдим. Аммо ўша вақтларда у кишига тош отишни ўзимга жоиз кўрмадим. Бугунги кунда улар ҳам ижод қилишни бошладилар. «Хуш келибсиз Хоразмга» деб номланган қўшиғимизни Юлдуз Усмоновага бағишлаб ёзганман. Чунки ўшанда «Хоразмлик қизлар ҳамма ёқни босиб кетди» деган гап менинг иззат-нафсимга теккани учун, мен ҳам шунга яраша фикрларимни қўшиқ билан тасвирлаган жойларим бор.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда


Хонанда журналистларнинг қистови билан Юлдуз Усмонованинг қўшиғига жавоб тариқасида куйлашни режалаштирган қўшиғининг бир қисмини шеър тарзида айтиб берди:

Ким қаерда юрса юртим бағри кенгдир
Қай миллат-у, қай шевада бари тенгдир,
Дея кўрманг, бир бировга ким у менгдир
Ҳасад қилманг Хоразмнинг қизларига,
Юлдуз тугул, ой чиқолмас тизларига!


Отажоновнинг сўзларига кўра, бу қўшиқнинг куйланиши ҳақида бунгача хонанданинг мусиқачилари ҳам билмаган.

Юлдуз Усмонова буюк санъаткор, устозимиз. Санъаткор сифатида барчамиз ҳурмат қиламиз, лекин бу нарсанинг жавоби барибир бўлиши керак. Тўғри, бундан кейин Юлдуз Усмонова мени балки жуда ёмон кўриб қолар, балки менга жавобан жуда боплаб ашула ҳам ёзар, аммо менга бунинг фарқи йўқ. Мен опа-сингиллари бор Хоразм йигити сифатида бунга жавоб қилишим керак эди, деб ўйлайман.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда


Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар» қўшиғини қуйида тинглаш мумкин:
[media=https://youtu.be/SQ0uNGJvUBg]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажонов «Хоразм йигити сифатида» Юлдуз Усмонованинг «Хоразмлик қизлар» таронасига жавоб қўшиғи тайёрлади