date

Тайёр уйи бўла туриб нега ижара?” — Тимур Алихонов сабабини очиқлади

Тайёр уйи бўла туриб нега ижара?” — Тимур Алихонов сабабини очиқлади

Блогер Тимур Алихонов Instagram саҳифасига жойлаган пости орқали яқинда нима сабабдан ижарадаги уйга кўчиб ўтганини маълум қилди. Унинг обуначиларидан бири: “Нега ўзингизнинг тайёр уйингиз бўла туриб, ижарада яшаяпсиз?” деган савол билан мурожаат қилган.

Тимурнинг айтишича, ўзига тегишли уй 42 квадрат метрли, бир хонали бўлиб, асосан ёш оилалар учун мўлжалланган. Шу сабабли у фарзандли оила учун қулай эмас. Бундан ташқари, уй 16-қаватда жойлашгани сабабли, келажакда фарзанди баланд қаватда қийналиб қолишидан хавотир билдирган.

Блогернинг таъкидлашича, мазкур хонадонда у ўзи ёқтирган ишларни амалга оширолмайди. Жумладан, меҳмон кутиб олиш учун алоҳида жой йўқ. Турмуш ўртоғи Фарида ҳам ошхонада ноқулайлик сезган, чунки кенгроқ ошхона зарур бўлган.

Шунингдек, Тимур ва Фарида блогерлик фаолияти билан шуғуллангани боис, тез-тез контент тайёрлайди. Бунинг учун эса ёруғ, кенг ва чироқлари етарли бўлган хонадон муҳим. Шу омилларни инобатга олиб, улар ошхонаси катта, меҳмонхонаси бор ва кенгроқ бўлган ижарадаги уйга вақтинча кўчиб ўтиш қарорини қабул қилишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Тайёр уйи бўла туриб нега ижара?” — Тимур Алихонов сабабини очиқлади