Эрон элчихонасидан Юлдуз Усмоновага алоҳида совға топширилди

Фото: Видеодан кадр
Эрон Ислом Республикаси элчихонаси номидан хонанда Юлдуз Усмоновага унинг ливанлик, ғазолик, фаластинлик ва эронлик болалар тақдирига бефарқ бўлмай, ҳамдардлик билдиргани учун эсдалик совғаси тақдим этилди.
Совғани жаноб Муҳаммад Али Искандарий ҳамда элчихонанинг маданий алоқалар бўйича маслаҳатчиси жаноб Ҳасан Сафархоний юборди. Уларнинг таъкидлашича, хонанданинг мазлум болалар томонида туриб билдирган фикрлари юксак эътирофга лойиқ.
Юлдуз Усмонова ушбу эътиборга жавобан шундай деди:
“Биз авваламбор ҳамиша мазлумлар тарафидамиз”.
Хонанда ўз миннатдорчилигини билдириб, қуйидагиларни қўшимча қилди:
“Ҳаммамиз мусулмонмиз. Каттакон раҳмат эътиборинглар учун. Ўртоқ элчи, жаноб Муҳаммад Али Искандарий, жаноб Ҳасан Сафархоний — сизларга совға ва эътибор учун раҳмат. Илоҳим тинч бўлинглар, Эрон ҳам тинч бўлсин, тинчликка эришсин. Худо хоҳласа, фақат тинчликда кўришайлик. Борди-келдиларимиз яна ҳам кенгайиб, бориб-келиб юрайлик!”