16:39 / 25.02.2017
6 483

Ўз жонини хавфга қўйиб, фильм ишлаган Холид АҚШга киритилмайди

Ўз жонини хавфга қўйиб, фильм ишлаган Холид АҚШга киритилмайди

АҚШ ҳукумати Суриядаги урушлар тасвирга туширилган “Оқ шлемлар” фильмининг ижодкорларидан бирини мамлакат ҳудудига киришга рухсат бермади. 21 ёшли Холид Хатиб суриялик бўлгани учун “салбий таҳдидга” эга шахс сифатида чеклов дастурига учради, деб ёзади “Qalampir” сайти.

Гап шундаки, АҚШ президенти Дональд Трамп жорий қилган, еттита мамлакат фуқароларини АҚШ ҳудудига киришини вақтинча тақиқлаш акти доирасига Холид ҳам мансуб. У суриялик бўлгани учун, эртага, 26 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган “Оскар” кино мукофотининг тақдирлаш маросимида иштирок эта олмайди.

CNN’нинг маълум қилишича, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги энг сўнгги дақиқаларда шундай қарорга келган. Бундан аввал, эронлик Исландия фуқароси бўлган, спортчи Мейсам Рафиэ АҚШдаги чемпионатга қўйилмаган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўз жонини хавфга қўйиб, фильм ишлаган Холид АҚШга киритилмайди