08:39 / 27.02.2017
6 844

Лос-Анжелесда «Оскар» мукофотларини топшириш маросими бошланди

Лос-Анжелесда «Оскар» мукофотларини топшириш маросими бошланди

АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида Америка кино санъати академияси мукофотларини топшириш бўйича 89-маросим бошланди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Уни 49 ёшли таниқли қизиқчи Жимми Киммел олиб бормоқда. Тадбир 13-марта 3,3 минг кишига мўлжалланган Dolby театрида ўтказилмоқда.

Мукофотлар 24 та номинация бўйича топширилади. Америкалик кинорежиссёр Дэмьен Шазеллнинг «Ла-Ла Ленд» фильми фаворит бўлиб ҳисобланмоқда, у 14 та йўналиш бўйича «Оскар»га даъвогарлик қилмоқда. Номинациялар сони бўйича картина аввалги рекордчи — Жеймс Кэмероннинг «Титаник» фильми билан тенглашди.

Илк совриндорлар эълон қилиниб бўлди. «Оскар» мукофоти «Ой шуъласи» фильмида ўйнаган Махершале Алига «Энг яхши иккинчи даражали актёр» йўналишида топширилди. «Худкушлар отряди» фильми «Энг яхши грим ва соч турмаклари» йўналишида мукофотга сазовор бўлди. «Фантастик махлуқлар ва улар яшайдиган жой» картинаси эса энг яхши либослар учун «Оскар»ни ютиб олди.

Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм дея Эзра Эдельман суратга олган «О.Жей: Америкада қилинган» драмаси эътироф этилди.

«Оскар» ҳайкалчаларига Дени Вильнёвнинг «Етиб келиш» ва Барри Женкинснинг «Ой шўласи» фильмлари саккизтадан йўналишда, Мел Гибсоннинг «Виждон амри билан», Гарт Дэвиснинг «Шер» ва Кеннет Лонерганнинг «Манчестер» фильмлари олтитадан йўналишда даъвогарлик қилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лос-Анжелесда «Оскар» мукофотларини топшириш маросими бошланди