12:21 / 01.03.2017
10 095

Ҳою ҳавасларга берилиб оналик бахтини унутиб қўйган аёллар ҳақида спектакль яратилди

Ҳою ҳавасларга берилиб оналик бахтини унутиб қўйган аёллар ҳақида спектакль яратилди

Шифохона палатасида фарзанд кўриш арафасидаги аёллар ўзаро суҳбатлашмоқда. Лола ўғил кўрса, турмуш ўртоғи машина совға қилишидан жўшиб сўзламоқда. Зуҳра умр йўлдоши ножўя йўлларга юриб кетганидан нолийди. Ҳафиза пул топиб, ақл топмаган “хўжайин”ининг қилмишларидан доғда. Ҳали коллежни битирмасдан турмуш қурган Орзигул неча йилдирки, тирноққа зор...

Кеча, 28 февраль куни Ўзбек давлат драма театрида “Атиргуллар қисмати” деб номланган янги спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Қўчқор Норқобилов ва Хосият Рустамова қаламига мансуб ушбу саҳна асари аёллар учун энг олий бахт – файзли оилага бека, комил фарзандларга она бўлиш экани ҳақида ҳикоя қилиши билан томошабинларда катта таассурот қолдиради. Лирик драма жанридаги ушбу спектакль ҳар қандай шароитда ҳам ишонч ва умид инсон учун қўшқанот экани, айнан шу туйғулар сабабли одамзод тақдирнинг турли синов ва зарбаларига бардош беришини томошабинларга эслатиши билан эътиборга моликдир.

“Айрим аёллар ҳаётда учраб турувчи баъзи қийинчиликларга чалғиб, энг буюк бахт – оналик бахти эканини унутиб қўяди. Спектакль оналик дунёнинг барча ҳою ҳавасларидан устун, меҳр ва муҳаббат, бахт ва оила инсон учун энг олий ва муқаддас тушунчалар эканини акс эттиради”, дейди спектакль режиссёри Ғафур Мардонов. ​

Саҳналаштирувчи рассом Илҳом Рустамов томонидан яратилган декорация ва безаклар спектаклнинг таъсирчан ва ҳаётийлигини таъминлаган. Асосий ролларни Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова, артистлар Муҳаббат Абдуллаева, Тамара Мирмақсудова, Нафиса Тошматова, Изроҳат Муродова, Юлдуз Ҳайдарова, Шаҳло Ҳожиева ижро этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳою ҳавасларга берилиб оналик бахтини унутиб қўйган аёллар ҳақида спектакль яратилди