11:48 / 02.03.2017
8 575

Йигитали Мамажонов бош ролни ижро этган “Коктейль” фильми нима ҳақида?

Йигитали Мамажонов бош ролни ижро этган “Коктейль” фильми нима ҳақида?

Режиссура соҳасига “Коктейль” номли фантастик комедияси билан қадам қўйган Куанишбай Реймбаев Боязид Жумаев сценарийси асосида суратга олинган фантастик кинокомедия пойтахт кинотеатрларида намойиш этилмоқда, деб ёзади Даракчи нашри.

Фильм ҳақида: Феъл-атвори бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган икки дўстнинг ҳангомаси хусусида сўз боради. Улардан бири университетда ёш ўқитувчи бўлиб ишлайди. Иккинчиси эса ҳеч қаерда ўқимаган бебош йигит. Кутилмаганда улар ўз яшаш тарзидан нолиб, бир-бирининг ўрнида яшашни истайди. Сеҳрли барда сеҳрли ичимлик – коктейль ичиб, руҳи алмашиб қолади. Бироқ янги ҳаётга ўргана олишмайди. Лекин улардаги ўзгариш ижобий натижа бериб, ўқитувчи ўз севгисига эришади. Бебош йигит эса нуфузли танловда биринчи ўринни эгаллаб, ажрашиб кетган ота-онасини яраштиради. Охир-охибат йигитлар кимнинг ҳаётига ҳавас қилишмасин, ўзининг ҳаётидан ортиғи йўқлигини тушуниб етишади.



— Ҳар бир иш мустаҳкам пойдеворга қурилмаса, натижа кўнгилдагидек бўлмайди. Шу маънода устоз режиссёрлардан маслаҳат олдингизми?

— Албатта! Фильмимизга режиссёр Иброҳим Расулов бадиий раҳбарлик қилдилар. Беминнат маслаҳатлари, кўрсатган йўл-йўриқлари учун Иброҳим акага катта раҳмат!



— Руҳ алмашиб қолиши “Учар қиз”, “Мен, бу – мен” ва бир қатор хориж фильмларига ўхшаш эканми? Фильмингиз нимаси билан улардан фарқ қилади?

— Тўғри, бундай фильмлар кўп. Сиз таъкидлаган фильмларни кўрмаганман. Шуни айта оламан, “Коктейл”да ғоя тўла очиб бера олинган, кинокартинамнинг сюжет йўналиши бошқа. Фильмимдан умидим катта, бадиий кенгаш режиссурадаги айрим камчиликларни айтди, дебют ишим бўлгани учун у қадар ерга уришгани йўқ. Қолаверса, суратга олиш ишларини бошламай, илтимосимга кўра сценарийни “Ўзбеккино” миллий агентлигига экспертлар кенгаши кўриб чиқди.



Биласизми?

Фильмда Раъно Ярашева, Карим Мирходиев, Йигитали Мамажонов, Асқар Ҳикматов, Баҳора Арслонова суратга тушган.
Ўзига хос далиллар:

- Киносинов 1 ой давом этган.
- Тайёргарлик жараёни 2016 йил июндан, суратга олиш ишлари августда бошланган,
- 10 дан ортиқ объектда суратга олинди.
- 3 та бош қаҳрамон.
- 3 та муаммо ёритилган.
- 34 та персонаж.
- 1 та мавсум – ёз кўрсатилган.
- 15 кун монтаж қилинди.
- 15 кунлик дубляжда 34та актёр ролларни овозлаштирди.
- Жами ижодий гуруҳ аъзолари сони: 50 та.
- Фильм тез кунда катта экранларга чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Мамажонов бош ролни ижро этган “Коктейль” фильми нима ҳақида?