date

Миллий кийим кийсам лўли дейишади — Жухаина Ланго ўзбек тилида сўзлаша оладиган модель қиз

Миллий кийим кийсам лўли дейишади — Жухаина Ланго ўзбек тилида сўзлаша оладиган модель қиз

Афро-ўзбек модель қиз Жухаина Ланго “Омон-омон” дастурида очилиб кетди: болалиги, ота-онаси тарихидаги кутилмаган бурилишлар ва ўзбек киносига бўлган орзуси ҳақида гапирди.

“Арабларга умуман алоқам йўқ”

Жухаина Уммонда туғилган, лекин “араб эмасман” дейди: исми арабча, холос. Отаси — нигериялик, онаси — бухоролик, ўзбек-татар аралаш. “Исмимни ўзгартириб айттирмайман, фақат бувим Жужу дейди”, — деди у.

“Дадам онамни Тошкентда кўриб севиб қолган”

Отаси легионер футболчи бўлиб Тошкентга келганида онаси билан танишиб қолган. Оилалар қаршилигига қарамай, онаси отаси билан кетган. Ҳозир Жухаина отаси билан деярли алоқада эмас: “Телефонда гаплашганман, лекин ҳаётда кўрмаганман”.

Навоийда ўсган, ёзларда Бухорода

У Навоийда улғайган, таътиллари Бухорода ўтган. Рус мактабда ўқиган бўлса ҳам, ўзбек тилидан “беш” олганини айтиб қўйди. Ўзбек, рус, инглиз, турк тилларида эркин, озроқ тожикчани ҳам билади.

“Миллий кийим кийсам, нотўғри тушунишади”

Энг таъсирли жойи шу бўлди: “Болалигимдан қорачаман. Миллий кийим кийсам, мени лўли деб ўйлашади”, — деди Жухаина. Шу сабаб миллий либосларни кам кийишини яширмади.

Олий маълумот ва кино орзуси

Самарқандда Чет тиллар университетига кирган, лекин карантин пайти ишлашга мажбур бўлиб ўқишни тўхтатган. “Барибир бир куни диплом оламан”, дейди. Энг катта орзуси — ўзбек фильмларида рол ўйнаш. “Африкалик келин” лойиҳасига таклиф бўлган, аммо вақти тўғри келмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Миллий кийим кийсам лўли дейишади — Жухаина Ланго ўзбек тилида сўзлаша оладиган модель қиз