Дунёнинг энг келишган эркаги ким? “Mister Global 2026” ғолиби аниқланди!

Туркия вакили Дилҳан Диврикли Таиландда ўтказилган “Mister Global 2026” халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди. У турли мамлакатлардан келган иштирокчиларни ортда қолдириб, танловнинг бош соврини ва ғолиблик тожига сазовор бўлди.
2026 йил 10 октябрь куни Таиланднинг Нонтҳабури шаҳридаги MCC залида бўлиб ўтган финалда кўплаб давлат вакиллари ўзаро беллашди. Тахминан 10 кун давом этган танловда иштирокчилар саҳнадаги чиқишлари, ўзини тутиши ва мулоқот қобилиятлари бўйича баҳоланди.
Финал натижаларига кўра, Нигерия вакили Бетҳел Мбамара иккинчи, Филиппин вакили МЖ Ордиллано эса учинчи ўринни эгаллади.
Дилҳан Диврикли халқаро танловга қадар ҳам моделлик соҳасида муваффақият қозонган. У аввал “Top Model of Turkey 2026” танловида ғолиб чиққан ва шу тариқа халқаро саҳнада ўзини намоён этиш имкониятига эга бўлган.
Маълумотларга кўра, оилавий илдизлари Туркиянинг Афёнкараҳисар вилояти, Эмирдағ тумани билан боғлиқ бўлган Диврикли Бельгиянинг Брюссель шаҳрида истиқомат қилади. У тўртта тилда сўзлаша олади ва келгусида актёрлик соҳасида ҳам фаолият юритишни режалаштирмоқда.
2014 йилдан бери ўтказиб келинаётган "Mister Global" танлови нафақат ташқи кўриниш, балки иштирокчиларнинг саҳнадаги маҳорати, мулоқот қобилияти ва шахсий фазилатларини ҳам баҳолашга қаратилган.































Изоҳлар 0
…