Дилноз севги таронасини тақдим этди — "Ёлғизим” (видео)

Хонанда Дилноз Ҳакимова мухлисларига навбатдаги янги ижод маҳсулоти — “Ёлғизим” қўшиғини тақдим этди. Ушбу тарона 14 феврал куни премьера қилинди ва қисқа фурсатда кенг томошабин эътиборини қозонди.
Дилноз қўшиқ ҳақида шундай ёзди:
“Ёлғизим” — юрагимдан чиққан энг шахсий тарона. Бу қўшиқни азиз умр йўлдошимга бағишлайман. У биз ва барпо бўлган гўзал оиламиз ҳақида. Севишганлар кунида муҳаббатимизнинг энг гўзал лаҳзалари мужассам бўлиб, сиз билан бўлишини истадим. Қалбингиз доимо севгига ошно бўлсин, яхшилар!”
Премьерадан сўнг қўшиқ қисқа муддатда 100 мингдан ортиқ томоша қилинди ва 200 га яқин илиқ изоҳлар қолдирилди. Мухлислар таронани юқори баҳолаб, уни Дилноз ижодидаги энг самимий ва таъсирли асарлардан бири сифатида қабул қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг