19:59 / 10.03.2017
18 003

Голливудда Амир Темур ҳақида фильм тақдимоти кутилмоқда

Голливудда Амир Темур ҳақида фильм тақдимоти кутилмоқда

Ўзбек режиссёри томонидан суратга олинган Амир Темур ҳақидаги фильмда Голливуднинг машҳур актёрлари Винсент Кассель ҳамда Арманд Ассанте роль ижро этишди.

“Улуғ Бек. Машаққатлар аро юлдузлар томон” картинаси бир неча йиллардан бери АҚШда яшаб келаётган режиссёр, клипмейкер Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган. Фильмда Голливуд актёрларидан ташқари, Жавоҳир Зокиров, Маъруф Отажонов иштирок этган.

Картинанинг премьераси яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Баҳодир Йўлдошев ўзининг бир-биридан ажойиб фильмлари, клиплари билан машҳур.

Хусусан у россиялик қўшиқчи Нюшанинг “Цунами”, “Баландроқ”, “Адаштирма” каби қўшиқларига клип суратга олган. Шу билан бирга Леонид Агутин, Максим, “А-Студио", “Рефлекс” гуруҳлари, ўзбек эстрадаси вакилларидан Шаҳзода, Сўғдиёна кабилар билан ижод қилган.

Режиссёрнинг “Ўлим фариштаси”, “Жаннатдаги бўри боласи” каби фильмлари унга омад келтирмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Голливудда Амир Темур ҳақида фильм тақдимоти кутилмоқда