08:09 / 14.03.2017
15 824

​Жаҳонгир Отажоновнинг Юлдуз Усмоновага жавоби саҳнада жаранг сочди (Видео)

​Жаҳонгир Отажоновнинг Юлдуз Усмоновага жавоби саҳнада жаранг сочди (Видео)

11 март куни “Туркистон” саройида “Лола” деб номланган концерт дастури старт олди.

Аввалроқ хонанда баҳорги концерт дастуридан Юлдуз Усмоновага аталган тарона ҳам жой олганини маълум қилганди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Жаҳонгир Отажоновнинг мазкур таронаси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 2005 йилдаги концерт дастурида “Хоразмлик қизларга” номли қўшиғига жавоб бўлади.

Жаҳонгир Отажонов ушбу таронаси ҳақида шундай деганди:

“Юлдуз Усмонова томонидан куйланган ушбу қўшиқ ўшанда нафсониятимга текканди. Ушбу қўшиғимни яратганимга анча бўлган бироқ айрим сабабларга кўра қўшиқ тақдим этмагандим. Янги концертимда Юлдуз Усмоновага жавобан “Хуш келибсиз Хоразмга” деб қўшиқ куйладим.

Юлдуз Усмоновани санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, устоз деб биламан. Балки Юлдуз Усмонова мени ёмон кўриб қолар ушбу қўшиғимдан сўнг, аммо барбир куйлайман. Менинг мақсадим хоразмлик опа-сингилларимнинг жавобини қайтариш, хоразмлик йигит сифатида бу мени бурчим деб биламан”, дея фикрини мухтасар қилади Жаҳонгир Отажонов.

Ушбу видеони эътиборингизга ҳавол этамиз.
[media=https://youtu.be/sTvg90_3ndc]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » ​Жаҳонгир Отажоновнинг Юлдуз Усмоновага жавоби саҳнада жаранг сочди (Видео)