date

Миржалол ва Ясмина миллий атлас либосларда рақсга тушди — видео мухлисларни ром этди (видео)

Миржалол ва Ясмина миллий атлас либосларда рақсга тушди — видео мухлисларни ром этди (видео)

Хонанда Миржалол Нематов кичик блогер Ясмина Зоитова билан биргаликда тайёрланган видеопостни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирди.

Видеода Миржалол Нематов ўзининг “Ойдан гўзал юзларим” номли таронасига Ясмина Зоитова билан бирга миллий либосларда рақс ижро этади. Роликда ўзбек миллий атлас либосларининг нафислиги ва ранг-баранглиги алоҳида эътиборни тортиб, томошабинларга байрамона кайфият улашган.

Пост қисқа фурсатда кўплаб ижобий изоҳларга сабаб бўлди. Мухлислар изоҳларда Ясминанинг самимийлиги ва қувноқ образини алоҳида таъкидлаб, уни “асал қиз” дея аташган. Шунингдек, миллий атлас либоси унга жуда ярашгани, видео эса жуда илиқ ва кўнгилга яқин чиққанини ёзиб қолдиришган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Миржалол ва Ясмина миллий атлас либосларда рақсга тушди — видео мухлисларни ром этди (видео)