Юлдуз Усмонованинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди

  • 23 март 2017, 14:22
  • 7 441
  • Маданият
  • Юлдуз Усмонованинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди
    Бир неча кун аввал, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 10 йиллик танаффусдан сўнг илк бор “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётгани, 11-23 апрель кунларига белгиланган концерт дастурига яна бир кун қўшилгани ҳақида хабар бергандик.

    Ўтган йиллар мобайнида ўзбек халқининг севимли хонандаси Юлдуз Усмонованинг концерт дастури кунлари яна бир кунга узайтирилди. Эндиликда, концерт дастури 10 апрелдан эмас, 9 апрельдан бошланадиган бўлди. Бу ҳақда Юлдуз Усмонованинг маъмури берган маълумотга асосланиб Qalampir.uz хабар қилди.

    Маълумот учун, концерт чипталарининг баҳоси балкон учун 20 мингдан 30 минг сўмгача, партер ўриндиқларининг баҳоси 50 мингдан 250 минг сўмгача етиб белгиланган.

    “Истиқлол” санъат саройидан берилган маълумотларга қараганда, 10 апрель кунига белгиланган концертнинг партер учун чипталари сотиб бўлинган. Кассада фақатгина балкон учун чипталар сотилмоқда.

    “Истиқлол” атрофидаги “қора бозор”да 250 минг сўмлик чипта нархлари 350 минггача чиққан.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Юлдуз Усмонованинг концерти кунларига яна бир кун қўшилди