date

Дилноз Ҳакимованинг “Дилбарим” қўшиғи мухлислар эътиборини тортмоқда (видео)

Дилноз Ҳакимованинг “Дилбарим” қўшиғи мухлислар эътиборини тортмоқда (видео)

Дилноз Ҳакимова мухлисларига ўзининг янги ижодий ишини тақдим этди. Хонанданинг “Дилбарим” деб номланган янги қўшиғи 8 март куни соат 20:00 да YouTube канали орқали намойиш этилди.

Тарона қисқа вақт ичида тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Қўшиқ жойланганидан сўнг кўп ўтмай мухлислар томонидан ижобий фикрлар ва самимий изоҳлар қолдирилди. Айниқса, хонанданинг овози ва қўшиқнинг мусиқий оҳанги тингловчиларга манзур бўлгани таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, тарона жойланганидан кейин қисқа фурсат ичида 17 мингдан ортиқ томоша қилинган. Мухлислар изоҳларда хонанданинг ижодига омад тилаб, янги қўшиқларини интиқлик билан кутаётганликларини билдиришган.

Айни пайтда “Дилбарим” қўшиғи ижтимоий тармоқларда ҳам фаол муҳокама қилинмоқда. Кўплаб тингловчилар ушбу тарона Дилноз Ҳакимованинг навбатдаги муваффақиятли ишларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дилноз Ҳакимованинг “Дилбарим” қўшиғи мухлислар эътиборини тортмоқда (видео)