Ширин Зоитова: “Қоп кийсам ҳам ярашади”

Ширин Зоитова: “Қоп кийсам ҳам ярашади”

Ширин Зоитова интервюларидан бирида ўзининг кийиниш услуби ва қарашлари ҳақида самимий фикр билдирди.

Суҳбат давомида унга: “Кўплаб хонандалар уйида кийим коллекцияси йиғади, сизда ҳам коллекция борми?” деган савол берилди. Хонанда бу саволга содда ва очиқ жавоб қайтарди:

“Мен коллекция йиғмайман. Кияман, кияман ва кийиб бўлганларимни бошқаларга тарқатиб юбораман. Ҳеч қачон уйимда 10 йил олдинги кийимларимни ёки қимматбаҳо либосларни йиғиб юрмайман. Умуман олганда, кийим-кечак, тақинчоқлар, оёқ кийимлар ёки сумкаларга катта пул сарфлашни ёқтирмайман”, — деди у.

Суҳбат якунида эса хонанда ҳазил аралаш илиқ фикр билан барчани кулдириб қўйди:

“Ойижоним айтадилар: 'Сен қоп кийсанг ҳам ярашади', — деб”, — дея самимий тарзда сўзини якунлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар