
Warner Bros. студияси режиссёр Гай Ричи томонидан суратга олинган «Қирол Артурнинг қиличи» фильми сўнгги трейлерини чиқарди. Картина премьераси 2017 йил 11 майга режалаштирилган, деб ёзади Дарё нашри.
Фильм сценарийси қирол Артур ҳақидаги афсоналар асосида ёзилган. Унинг сюжети Лондиниум (Лондоннинг қадимий номи)да истиқомат қилувчи Артур исмли кўча жангчиси атрофида кечади. Ёш Артур Экскалибур қиличини топиб, қаршилик ҳаракатига қўшилади ва золим ҳукмдор Вортигернни ағдаришга уринади.
«Қирол Артурнинг қиличи»да бош ролларни Жуд Лоу, Чарли Ханнем ва Эйдан Гиллен ижро этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар