date

Жалолиддин Аҳмадалиев мактабдаги шўхликларини эслаб кулди

Жалолиддин Аҳмадалиев мактабдаги шўхликларини эслаб кулди

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев “Хуш келибсиз” лойиҳасида меҳмон бўлиб, суҳбат давомида мактаб давридаги унутилмас хотиралари билан ўртоқлашди. У болалик йиллари, дарсларга муносабати ва қайси фанларни ёқтиргани ҳақида самимий гапириб берди.

Санъаткорнинг айтишича, у мактабда айниқса жисмоний тарбия, мусиқа ва меҳнат фанларини ёқтирган. Бироқ меҳнат дарслари доим ҳам одатдагидек ўтмаганини кулиб эслади:

“Меҳнат фанидан унчалик дарс бўлмасди, ўқитувчимиз 'чиқинглар, кўчада ер чопасизлар' дерди. Биз эса болалик қилиб, бир-икки курак урардик-да, ўйнаб кетардик. Лекин адабиётни жуда яхши кўрардим,” — деди у.

Суҳбат давомида унга яна “Мактабда ўқитувчиларингиз сизни келажакда хонанда бўласан деб айтишганми? Шўхликлар қилганмисиз?” деган савол ҳам берилди.

Аҳмадалиев бу саволга самимий жавоб қайтарди:

“Ҳа, жуда шўх эдик. Ўқитувчиларим шу интервюни кўраётган бўлишса, ўзлари билишади қандай болалар бўлганимизни. Дарсга кечиксам ёки болалар билан ўйнаб келсам, 'қўшиқ айтсанг кейин ўтирасан' дейишарди. Маҳалламизда яшайдиган устозимиз Ойшахон опа бор эди, у кишини ҳам роса қийнаганмиз” — деб кулиб эслади хонанда.

Самимий ва ҳазиломуз хотиралар томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Жалолиддин Аҳмадалиев мактабдаги шўхликларини эслаб кулди