Нега Муниса Ризаевага “ватан хоини” деган айбловлар қўйилмоқда? Хонандадан кескин жавоб

Хонанда Муниса Ризаева интервьюларидан бирида яқинда бир ишчисини ишдан бўшатганини маълум қилди. Санъаткор бунга сабаб бўлган гап уни жуда қаттиқ ранжитганини айтиб ўтди.
Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, ишчиси унга одамлар орасида тарқалган айрим фикрларни етказган. Хусусан, хонандага “сиз ватанни ташлаб Дубайга кўчиб кетгансиз, ўзбекка эмас, Беларус фуқаросига турмушга чиққансиз ва фарзандингизни ҳам Ўзбекистонда дунёга келтирмагансиз, демак сиз ватан хоинисиз”, деган гаплар айтилган.
Хонанда бу гаплардан жуда қаттиқ таъсирланганини яширмади. “Юрагим парчаланиб кетди, кўтара олмадим. Чунки бу ҳақиқат эмас, бу ёлғон”, — деди у ҳиссиёт билан.
Муниса Ризаева ўзини ватанни энг кўп севадиган инсонлардан бири деб билишини таъкидлади. У 20 йил Англияда ўқиган пайтида ҳам ота-онаси билан Ўзбекистонга қайтиш масаласида кўп тортишганини айтиб ўтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!