Юлдуз Усмонованинг концертида АҚШ элчиси иштирок этди

  • 19 апрель 2017, 16:11
  • 5 682
  • Маданият
  • Юлдуз Усмонованинг концертида АҚШ элчиси иштирок этди
    Айни кунларда Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг яккахон концерти ўтказилмоқда. Одатда бу каби шоуларда машҳурлар қатнашиши анъанага айланган. Бироқ Юлдуз Усмонованинг концертида кутилмаган меҳмон – АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спратлен хоним ҳам иштирок этди.
     
    Санъаткорнинг расмий сайтида хабар берилишича, элчи примадоннанинг ижодини юқори баҳолаган ва ўзбек тилида “Юлдуз Усмонова, сиз жуда зўр” дея қайд этган.
     
    Таъкидлаш жоиз, эл суйган хонанданинг “Эй, азиз инсон” деб номланган концерти узоқ кутилган эди. Шу боис ҳам дастур кунларига икки кун қўшилди. Концерт 23 апрелга қадар давом этади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Юлдуз Усмонованинг концертида АҚШ элчиси иштирок этди