12:35 / 24.04.2017
36 198

Райҳон эрининг болаларига ҳам оналик қилмоқда

Райҳон эрининг болаларига ҳам оналик қилмоқда
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева турмуш ўртоғининг фарзандлари билан алоқалари яхши эмаслиги ҳақида турли гап-сўзлар юради. Бу, табиийки, хонандага ёқмаган. У оилавий сурат ва кинояли шеър билан ушбу миш-мишларга жавоб берди деб ёзади qalampir.uz.

Райҳон турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов ва уларнинг фарзандлари биргаликда оилавий фотосессия ўтказишди. Суратлар орқали Райҳон турмуш ўртоғининг фарзандлари билан муносабатлари яхши эканини исботлади. “Ит ҳурар – карвон ўтар” мазмунидаги рус тилида ёзилган шеър орқали хонанда бу каби гап-сўзлар уларнинг аҳиллигига раҳна сола олмаслигига ишора қилди.

Фарҳод Алимов эса ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали оилавий бахтли ҳаёти ҳақида пост ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Райҳон Ғаниева 2016 йилнинг ноябрь ойида Фарҳод Алимов билан турмуш қурган.

Райҳон биринчи турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашаётгани ҳақида 2015 йилнинг январь ойида расман хабар қилганди. Уларнинг Ислом ва Имрон исмли эгизак ўғиллари бор.

Фарҳод Алимов ҳам 2016 йилнинг май ойида рафиқаси билан 8 йиллик турмушдан сўнг ажрашган. Уларнинг Бернара, Умар ва Латифа исмли уч фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон эрининг болаларига ҳам оналик қилмоқда