Жастин Бибер тишлари учун олтин ва ёқутдан безак тайёрлатди

  • 30 апрель 2017, 16:12
  • 5 320
  • Маданият
  • Жастин Бибер тишлари учун олтин ва ёқутдан безак тайёрлатди
    Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер тишлари учун қимматбаҳо безакка буюртма берди. Бу ҳақда TMZ'га таяниб Дарё маълум қилди.

    Олдинги олтита тишни қоплаб турувчи безак пушти олтин ва пушти ёқутдан тайёрланган. Тошларнинг умумий оғирлиги олти каратни ташкил қилади. Безак 15 минг долларга баҳоланмоқда.

    Лос-Анжелесдаги Gold Teeth God заргарлик фирмасининг устаси буюртма устида беш кун ишлаган. Безак тайёр бўлгач, фирма уни ўзининг Instagram’даги саҳифасида эълон қилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жастин Бибер тишлари учун олтин ва ёқутдан безак тайёрлатди