Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Кинематографияни ривожлантириш Марказининг очилиш маросимида жуда кўп санъат намоёндалари иштирок этишди.
Иштирокчилар орасида актёр Алишер Узоқов ҳам бор эди, фурсатдан фойдаланиб Darakchi.uz нашри журналисти уни сухбатга тортди ҳамда янги марказ ҳақидаги тассуротлари билан қизиқди.
“Марказ очилишидан хабарим бор эди, бугун бу ерда кино соҳасидаги барча муаммолар ва уларга ечимлар айтиб ўтилди. Эндиликда олдинда турган энг асосий вазифа бу режаларни амалга оширилиши, яъни натижадир. Мен ана шу режалар ва мақсадлар амалга ошишини тилаб қолган бўлардим.”
Ўзининг кинофаолтиятида амалга ошираётган ишлари билан қизиққанимизда актёр айни дамда комедиянинг янги йўналишида фильм суратга олиш арафасида эканлигини айтиб ўтди.
“Анча олдин киносценарий ёзиб қўйгандим, шу ойдан уни суратга олиш ишларига киришмоқчиман. Анчадан буён кино олганим йўқ. Ушбу фильм сценарийсини тўрт маротаба қайта ёзиб чиқдим. Фильм янги йўналишдаги комедия жанрида суратга олинади. Кинонинг қай даражада чиққанини эса томошабинга ҳавола этгандан сўнг биламиз.”
Янги фильмнинг номи “Музлаган” бўлиб, уни актёр ҳамда режиссёр Алишер Узоқов жорий йилнинг янги мавсумида тақдим этишни режалаштирмоқда. Фильмда ролларни Алишер Узоқовнинг ўзи ҳамда Адиз Ражабов ижро этади. Қолган актёрлар жамоаси энди шакллантирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради