
Ўзбекистон халқ артисти, эл ардоғидаги марҳум санъаткор Нуриддин Хайдаров бугун ҳаёт бўлганида 60 ёшни қаршиларди. Халқ орасида » Юр мухаббат”, «Юлдузим”, «Дўлана”, «Дўстим, мени алдама”, «Давлатинг борида” каби қўшиқлари оммалашган Нуриддин Хайдаров 1957 йили 1 август куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида таваллуд топган. Бу ҳақда Hordiq.uz сайти хабар қилди.
У қўшиқчилик санъатида 30 йил фаолият олиб борди, 200 дан ортиқ муаллифлик тароналари ижро этди. Ашаддий мухлислари қалбидан чуқур ўрин эгаллаган Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Хайдаров 2004 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида шифохонада вафот этган.
Эндигина санъат оламига кириб келган фарзанди Ҳожиакбар Ҳайдаров эса айни кунларда отасининг ижод йўналишини давом эттириб, янгидан-янги тароналар яратмоқда. Отаси ижросидаги «Дўлана» таронаси билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган ҳофизнинг ўғли журналист Жасур Ҳамроев лойиҳаси меҳмони бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар