21:15 / 15.05.2017
10 445

Сардор Раҳимхон қўшиғини рухсатсиз куйлаган чет эллик ҳамкасбидан ранжиди (Видео)

Сардор Раҳимхон қўшиғини рухсатсиз куйлаган чет эллик ҳамкасбидан ранжиди (Видео)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг қўшиғини чет эллик хонандалардан бири қайта куйлади, деб ёзади Darakchi.uz.

Гап шундаки, Доғистонлик хонанда Зарина Тилидзе Сардор Раҳимхоннинг “Отамдан ёдгорим онам” қўшиғини муаллифнинг рухсатисиз ижро этди.

“Кавказлик қиз ‘Отамдан ёдгорим онам’ қўшиғимни куйлабди. Қаршилигим йўқ, лекин бир оғиз рухсат сўраса бўларди. Очиғи, кимдир қўшиғимни ижро қилса, фақат хурсанд бўламан. Лекин ҳеч бўлмаса муаллиф олдидан ўтиши керак эди”,—деб ёзади Сардор Раҳимхон ўзининг Instagram саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Раҳимхон қўшиғини рухсатсиз куйлаган чет эллик ҳамкасбидан ранжиди (Видео)