16:43 / 05.06.2017
11 351

Хонанда Дилсўз яна фарзанд кутмоқда

Хонанда Дилсўз яна фарзанд кутмоқда
“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова яна фарзанд кутмоқда, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” сайти.

Хонанда оғироёқ бўлса-да, қизғин ижод олиб бормоқда. Турли тадбирларда иштирок этишни ҳам канда қилмаяпти. Буни Instagram’даги суратлари исботлайди.

Эслатиб ўтамиз, Дилсўз ва хонанда Фаррух Раимовнинг ҳозирда бир нафар қиз фарзанди бор. 2015 йилнинг 18 октябрида туғилган қизалоқнинг исми Дилсўз, яъни онасининг тахаллуси билан бир хил. Хонанда ўзига омад олиб келган исмни қизига бергани ва яқинлари уни Гўзал деб чақиришини таъкидлаган.

Қўшиқчиларнинг никоҳ тўйи ва қизининг туғилиши жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлган эди. Туғруқ вақтидаги Дилсўз суратларининг интернетда тарқалиб кетиши янада кўпроқ гап-сўзларни келтириб чиқарди. Хонанда эса туғруқхона (Тошкентдаги 6-сонли) устидан тегишли жойга шикоят қилиб, бошқа у ерга бормаслигини таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Дилсўз яна фарзанд кутмоқда