Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтганидан кейинги илк клипини тақдим этди

  • 05 июнь 2017, 18:37
  • 6 369
  • Маданият
  • Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтганидан кейинги илк клипини тақдим этди
    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 10 йиллик танаффусдан кейин ўтган йилнинг декабрь ойида катта саҳналарга қайтганидан хабарингиз бор. Хонанданинг яна ТВ экранларда кўрина бошлаши, қўшиқлари радиоларда берилиши катта шов-шувларга сабаб бўлди.

    Ўтган оз вақт мобайнида хонанда “Истиқлол” санъат саройида 10 йилдан кейин илк яккахон концерт дастурини тақдим этишга ҳам улгурди. 9-23 апрель кунлари бўлиб ўтган жонли ижродаги концерт дастури Юлдуз Усмонованинг саҳнадаги ўрнини янада мустаҳкамлади, десак, муболаға бўлмайди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

    Хонанда концерт дастури доирасида “Эй, азиз инсон” номли янги мусиқий альбомини тақдим этган эди. Ушбу альбомдан ўрин олган “Қизғалдоғим” номли қўшиққа эса режиссёр Жонрид Сагдиев томонидан клип суратга олинди.

    Клип қўшиқ сўзларига монанд тарзда тоғли ҳудудларда суратга олинган. Эътиборлиси шундаки, мазкур клип Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг катта саҳналарга қайтганидан кейин томошабинларга тақдим этаётган илк клипи. Мазкур клипни ҳозироқ кўриб, баҳо беришингизqa мумкин.

    Манба: Hordiq.uz

    Фикрлар

    » » Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтганидан кейинги илк клипини тақдим этди