21:53 / 07.06.2017
7 982

«Мен учун бу илоҳий мавзу». Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Иккинчи жаҳон уруши ҳақида фильм суратга олмоқда

«Мен учун бу илоҳий мавзу». Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Иккинчи жаҳон уруши ҳақида фильм суратга олмоқда
Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Иккинчи жаҳон уруши ҳақида «Берлин — Оққўрғон» деб номланган фильм суратга олади. Бу ҳақда режиссёр журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фильмнинг номи оддий. Бўлажак фильмда содир бўладиган воқеалар Берлин ва болалигим ўтган Тошкент вилоятининг Оққўрғон қишлоғида бўлиб ўтгани учун «Берлин — Оққўрғон» деб номланган.

Гап шундаки, ота-онам оққўрғонлик, раҳматли дадам Жалолиддин ака, тоғам Алимқул ака, амакиларим, бувиларим ўша ерда яшаган. Гарчи икки ойлик чақалоқлигимдан Тошкентнинг «Кўрасарой» кўчасида ўсган бўлсам ҳам, ҳар ёз фаслида онам мени ёзги таътилда энамникига юборар эди.

Иккита амаким урушда қатнашиб, кўкраклари тўла орденлар билан ғалаба қилиб қайтган. Энамнинг синфдошларидан (16 та ёш, кучга тўлган йигитлар) биронтаси уйга қайтиб келмаган.

Бу мавзуга бевосита иккинчи марта мурожаат қилишим. Мен учун бу мавзу — илоҳий мавзу, чунки айнан ўша урушда 375 минг ватандошимизнинг нобуд бўлган ҳаёти туфайли, бир миллиондан ортиқ ногирон, кўр, чўлоқ бўлган авлиё одамлар туфайли биз ҳозир яшаб келяпмиз.

Яна бир сабаб, афсуски, кўпгина ёшларимиз уруш ҳақида умуман билимлари йўқ ёки бўлса ҳам, жуда саёз.

Фильм сценарийсини ўзим ёзганман, ҳозирда актёрлар танлови бошланди. Жамоам ҳар галгидек ўша–ўша, таркиби ўзгармаган, улар — оператор Азизбек Арзиқулов, директорим Насруллохон Саъдуллаев, ёрдамчиларим Музаффар Шодиев ҳамда Жамшид Тулаганов.

Суратга олиш ишлари Берлин, Оққўрғон, Москва, Лондон шаҳарларида бўлиб ўтади. Тасвирга олиш ишларини кузда бошлаб, янги йилгача тугатиш ниятидамиз.

Зулфиқор Мусоқов, режиссёр,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Мен учун бу илоҳий мавзу». Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Иккинчи жаҳон уруши ҳақида фильм суратга олмоқда